Сурхондарёнинг Сариосиё туманидаги мактаб директорини калтаклашда гумон қилинган шахс ушланиб, қамоққа олинди. Жабрланувчига ҳимоя ордери берилди, у тумандаги шифохонадан вилоят касалхонасига ўтказилди.
Сурхондарё ҳокими билан можародан сўнг омма эътиборига тушган Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори Умида Турсунова ўқитувчилардан бирининг турмуш ўртоғи томонидан аёвсиз калтакланди. Вилоят ҳокими жабрланувчининг олдига бориб, вазиятни назоратга олганини билдирди.
Сариосиё туманидаги мактаб директори ишдан бўшатилганини эълон қилган Сурхондарё ҳокими билан тортишди. ОАВ унинг 10 кунга қамоққа олингани, чиққанидан кейин яна ушлангани ҳақида хабар берди. Мактаб таълими вазири директор ҳибсдан озод этилгани ва ўз лавозимида ишлашда давом этишини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг